Чилига саёҳат учун онлайн тарзда виза олиш мумкинми?

Чилига саёҳат учун онлайн тарзда виза олиш мумкинми?

Чили визасига умумий тасниф

Агар сиз визасиз режим амал қилувчи мамлакат фуқароси бўлмасангиз, Чилига бориш учун виза олиш керак бўлади. Чили ҳукумати мамлакатга виза олиш жараёнининг осон ва ортиқча муаммоларсиз тартибини йўлга қўйган. Яъни, сиз уйингиздан туриб ҳам онлайн тарзда визага ариза топширишингиз мумкин. 

Туристик карта олиш

90 кунгача бўлган муддатга паспорти билан Чилига саёҳат қилишлари мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон мавжуд эмас. Бу каби фуқаролар саёҳат қилишдан олдин Чили визасини олишлари шарт бўлмаса-да, улар келгандан кейин иммиграцион идоралардан туристик карта олишади. 

Чили визасининг турлари 

Чили визасининг энг кенг тарқалган турлари:

  1. Сайёҳлик визаси 30-90 кунлик муддатга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқароларига берилади.
  2. Талаба визаси Чилида ўқишни давом эттирмоқчи бўлган чет эл фуқароларига берилади. Саёҳат қилишдан олдин сиз Чили таълим муассасасида рўйхатдан ўтишингиз ёки ўқишга қабул қилинишингиз керак.   
  3. Ишчи виза Чилида иш топган чет эл фуқароларига берилади. Сиз Чили билан ишлайдиган хорижий компания ёки Чилининг ўзида фаолият кўрсатадиган маҳаллий компания билан меҳнат шартномасига эга бўлишингиз керак.
  4. Чилида оилавий ришталари бор чет эл фуқароларига бериладиган Чили вақтинчалик яшаш визаси сармоя келтирувчи ва иқтисодиёт учун афзал деб ҳисобланади. У максимал 1 йил муддатга берилади.

Чили визасини олиш талаблари

Чили визасини олиш учун сизда бир нечта зарурий ҳужжатлар бўлиши керак, масалан:

  • Паспорт саҳифаларининг нусхалари (шахсий маълумотлар, берилган/амал қилиш муддати ва олдинги визалар);
  • Паспортингиз камида олти ойлик амал қилиш муддатига эга бўлиши керак;
  • Паспорт ўлчамидаги расм:
  • студияда профессионал тарзда олинган бўлиши керак;
  • оддий ёки оқ фонга эга бўлиши керак;
  • рангли бўлиши керак;
  • аниқ ва нейтрал юз ифодаси;
  • унинг ўлчами 4,5 х 4,5 см бўлиши керак;
  • сочингизни ёки юзингизни ёпадиган бош кийим ёки бошқа кийим киймаслигингиз керак.
  • расмда кўзойнаксиз бўлишингиз керак.
  • турар жойни тасдиқловчи ҳужжат (меҳмонхонани банд қилиш);
  • сўнгги уч ойлик банк ҳисоботлари;
  • саёҳат сабаблари тушунтирилган хат;
  • таклиф хати (агар мавжуд бўлса). 

Ҳужжатларни PDF форматида тайёрлаш ва тегишли жойга тақдим қилиш керак. Уларни номлашда ҳам кетма-кетликка амал қилинг. Масалан, агар сиз бронь қилинган рейсни бириктирмоқчи бўлсангиз, ҳужжатга “ФамилиянгизПарвоз Буюртмаси” деб ном беринг.

Бундан ташқари, виза олиш учун энг яқин мамлакатдаги (Ўзбекистон учун бу Қозоғистон) Чили консуллигига ташриф буюрганингизда юклаган барча ҳужжатларнинг асл нусхаси бўлиши кераклигини ёдда тутинг. Сиз саёҳат қилишдан камида 30 кун олдин Чили визасига мурожаат қилишингиз керак. 

Виза олиш учун ариза бериш жараёни

Чили виза олиш жараёнини рақамли форматга ўтказди, лекин баъзи ҳолларда сизга Чили консуллигига шахсан бориб, ариза беришга тўғри келиши мумкин. Сиз Чили Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайти орқали Чили визасига онлайн тарзда мурожаат қилишингиз мумкин. Онлайн аризани топширгач, паспортингизга виза олиш учун энг яқин Чили консуллигига ташриф буюринг. Чилига виза олиш жараёни қуйидагича:

  1. Чилига виза олиш учун онлайн аризани тўлдиринг.
  2. Барча саволларга жавоб беринг.
  3. Барча керакли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини илова қилинг.
  4. Виза расмийлаштирилишини кутинг.
  5. Консуллик ёки элчихонага ташриф буюринг.
  6. Виза учун тўловни тўланг. Ушбу тўловни виза олиш учун аризангиз маъқулланган тақдирдагина тўлашингиз керак бўлади.
  7. Чили визасини олинг.

Онлайн ариза топшириш

Чилига онлайн виза олиш учун веб-сайтга кириб, ариза тўлдиришни хоҳлаган тилни танланг. Аризангизни ишга тушириш учун “Виза аризаси” тугмасини танланг ва сиз онлайн ариза шаклига йўналтириласиз. Дастлаб, сиз фуқаролигингиз ва ёшингизни, сафарингиз тафсилотларини ва паспорт турини кўрсатиб, рўйхатдан ўтишингиз керак. Ушбу бўлимни тўлдирганингиздан сўнг, сиз тасдиқлаш кодини оласиз, ундан кейин аризангизга қайтишингиз мумкин. Кейинги ўринда, исмингиз, жинсингиз, туғилган давлатингиз ва ҳ.к. сўраладиган идентификация маълумотлари бўлимига дуч келасиз. Учинчи бўлимда сиз ўз оилангиз ҳақидаги тафсилотларга, масалан, ота-онангизнинг исми, миллати ва манзили ҳақида саволларга жавоб беришингиз керак. “Умумий тавсиф” бўлимида сиз ташқи кўринишингиз (кўзларингиз, сочларингиз, терингиз, бўйингиз) ва маълумотингиз ва касбий маълумотингиз ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтишингиз керак. Ниҳоят, сиз “Ҳужжатларни бириктириш” бўлимига йўналасиз ва у ерда керакли ҳужжатларнинг электрон файлларини жойлайсиз. 

Виза расмийлаштирилишини кутинг

Чилига виза олиш учун ариза тахминан 15-20 иш куни ичида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, сиз Чили консуллигига суҳбатга тайинланиш санасини ҳам ҳисобга олишингиз керак. Шунинг учун, Чилига саёҳат қилишдан 30-60 кун олдин Чили визасини олишга тайёргарлик кўриш тавсия этилади.

Виза учун тўловлар

Чили учун стандарт виза тўловлари тўплами йўқ. Тўлов нархи сизнинг миллатингизга ва сиз мурожаат қилаётган виза турига қараб 50 АҚШ доллардан 150 АҚШ долларгача бўлиши мумкин (битта кириш визаси кўп марталик визага қараганда арзонроқ).

Онлайн ариза топширганингизда сизга қанча тўлашингиз кераклиги ҳақида хабар берилади.

Бироқ, Чили ҳукумати виза учун олдиндан тўлов талаб қилмайди. Сиз виза олгандан кейин фақат Чили консуллигида Чили виза тўловини тўлашингиз керак. Чили консуллиги ходимлари сизнинг визангизни паспортингизга ёпиштиради. Сиз ундан 90 кун ичида Чилига саёҳат қилиш учун фойдаланишингиз мумкин.

Чили визасини узайтириш мумкинми?

Агар сиз виза муддати тугагандан кейин Чилида қолишни хоҳласангиз, Сантяго шаҳридаги Departamento de Extranjería del Ministerio del Interior  (Ички ишлар вазирлиги иммиграция бошқармаси) виза муддатини узайтириш учун мурожаат қилишингиз мумкин. Виза муддатини узайтириш Чили ҳукумати қарорига биноан алоҳида-алоҳида берилади. Чилига келганингиздан сўнг сиз виза талаб қилинадиган фуқаро бўлишингиздан қатъи назар, сизга мамлакатда бўлишга рухсат берилган кунлар сонини кўрсатадиган сайёҳлик картасини оласиз. Агар сиз рухсат этилган вақтдан узоқ қолсангиз, сиз жарима тўлашингиз керак бўлади. Ушбу жаримани тўламагунингизча сиз мамлакатни тарк эта олмайсиз. Сиз жаримани Чилидаги Departamento de Extranjería (Чет элликлар бўлими) да тўлашингиз мумкин. Агар сиз жарима тўлашдан олдин аэропортга келсангиз, иммиграция идоралари паспортингизни олиб қўйиб, сизни қайтариб юборади. Бундай ҳолда, жаримани тўлаш ва паспортни қайтариш анча узоқ вақт оладиган мураккаб жараёнга айланади. 

 

Uzbek.life колумнисти

Давлатбек Асадов